Иқтисодиёт | 10:20 / 13.04.2016
2343
1 дақиқада ўқилади
ОПЕК жамғармаси сув таъминотини яхшилаш учун Ўзбекистонга кредит тақдим этди
ОПЕК ташкилотининг халқаро тараққиёт жамғармаси 2016 йил биринчи чорагида Самарқанд вилояти аҳолисини ичимлик сув билан таъминлашни яхшилаш мақсадида 11 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит берди.
ОПЕК жамғармаси тақдим этган маблағлар, «Самарқанд вилояти Қўшработ тумани аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш» лойиҳаси ижросига йўналтирилган. Унинг умумий қиймати 36,38 млн долларни ташкил этади.
Лойиҳа туманнинг 80та аҳоли пунктидаги аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида сув қазиб олувчи бурғилаш ускуналарини ўрнатиш, мавжудларини таъмирлаш, ичимлик суви тармоқларини қуриш ва реконструкция қилишни кўзда тутади.