Спорт | 15:35 / 13.04.2016
2096
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Польша вакиллари билан 2та ўртоқлик учрашуви ўтказади

Бугун, 13 апрель куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Польша ўсмирлар терма жамоасига қарши Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу учрашув 2016 йилнинг сентябрь ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида ўтказилади.

8 апрель куни йиғинга киришган Темур Олимхўжаев бошчилигидаги жамоа польшалик тенгдошларига қарши “Жар” стадионида баҳс олиб боради. Учрашув соат 16:00да бошлади.

Польша ўсмирлар терма жамоаси 10 апрель куни Тошкентга етиб келди ва бир неча машғулотлар ўтказган.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 15 апрель куни Польшага қарши яна бир учрашув ўтказади.

16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати 2016 йилнинг 15 сентябрь – 2 октябрь саналари давомида, Ҳиндистонда бўлиб ўтади. Унда Осиёнинг 16 мамлакати ўсмирлари иштирок этади.

Ушбу турнир саралаш баҳслари давомида Темур Олимхўжаев бошчилигидаги терма жамоа Мальдив (8:0), Фаластин (6:0) ҳамда Яман (5:2) жамоалари устидан ғалаба қозониб, “А” гуруҳи ғолиби сифатида қитъа биринчилигига йўл олганди.