Ўзбекистон | 12:30 / 13.04.2016
2221
1 дақиқада ўқилади

Қайта ишловчи корхоналар чегирмаларга эга бўлишди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2016 йил 12 апрелда "Мева ва сабзавот маҳсулотлари, картошка ва полиз экинларини сотиш ва фойдаланиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ҳақида" фармонини имзолади.

"Мева ва сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз экинлари ва узумни қайта ишловчи хусусий корхоналар, идоравий мансубликларидан қатъи назар, 2019 йилнинг 1 январигача замонавий ускуна ва технологияларни олиб киришда солиқ тўловларидан озод этилди", - дейилади фармонда.

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК таркибига кирувчи қайта ишловчи корхоналар 2019 йилнинг 1 январига қадар даромад солиғи, юридик шахслар мулки солиғи, давлат мақсадли фондларига мажбурий ажратмалар, микрофирма ҳамда кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилди.