Жаҳон | 10:25 / 13.04.2016
1573
1 дақиқада ўқилади

Сурияда парламент сайловлари бошланди

Сурия фуқароларининг мамлакат қонун чиқарувчи органи учун сайловларда иштирок этишлари учун овоз бериш пунктлари очилди, деб хабар қилмоқда SANA (Сурия араб ахборот агентлиги) агентлиги.

7 мингдан ортиқ сайлов участкалари эрталаб, маҳаллий вақт билан соат 7дан (Тошкент вақти билан соат 9:00) фаолиятини бошлаган.

Сайлов участкалари кечки соат еттигача сайловчиларни қабул қилади. Овоз бериш жараёни, марказий сайлов комиссияси қарорига кўра, соат 5:00да якунланиши мумкин.

Мазкур сиёсий жараённи ёритиш мақсадида Дамашқдаги Sheraton меҳмонхонасида медиа-марказ ҳам ташкил этилган.

АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Марк Тонер Сурия парламенти учун сайловларни мамлакатдаги вазиятни ҳисобга олганда, ноўрин ўтказилаяпти, деб ҳисоблаган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш