Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 08:34 / 13.04.2016
1741
1 дақиқада ўқилади
Техаснинг Одесса шаҳрида тобут ичидаги жасад қўлидан узук ўғирлаган аёл қўлга олинди
Техас штатининг Одесса шаҳри полицияси 41 ёшли Кэйлин Ҳомфелдни тобут ичидаги жасад қўлидан узук олганликда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда KCBD телеканалида хабар қилинган.
Маҳаллий полиция департаментининг фейсбукдаги саҳифасига ушбу ҳолат видеотасвири жойлаштирилган.
Журналистларнинг аниқлашича, ўғирланган узук баҳоси 10 минг долларга тенг бўлган. Шунингдек, дафнлар уйида баъзида шундай ҳолатлардан қочиш мақсадида сохта тақинчоқлардан фойдаланилиши қайд этиб ўтилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш