Спорт | 22:02 / 13.04.2016
1884
1 дақиқада ўқилади
Зидан Бензема "Вольфсбург"га тўртинчи голни ура олмаган вазиятда шимини йиртиб олди
"Реал"нинг ЕЧЛнинг чорак финали жавоб учрашувида "Вольфсбург"га қарши ўйинида, ҳисоб 3:0 бўлиб турган вақтда мезбонлар жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан қаттиқ эҳтиросларга берилди.
Ўйиннинг сўнгги қисмида мадридликлар ҳужумчиси Карим Бензема ўта қулай имкониятни йўққа чиқарди. Бу вақтда таблода порлаб турган 3:0 ҳисоби хавфли бўлиб, рақиб бир гол уриш орқали "Реал"нинг вазифасини қийинлаштириши мумкин эди. Бензема барчасини ҳал қила олмагач, Зидан ҳиссиётларига эрк берди ва шу аснода шимини йиртиб олди.