Жаҳон | 17:11 / 14.04.2016
1796
1 дақиқада ўқилади

Хитой полицияси Рональд Макдональд ҳайкалини “ҳибсга олди”

Хитойнинг Гуанчжоу шаҳри полицияси “Макдоналдс” тармоқларидан бирининг олдида ўрнатилган Рональд Макдональд ҳайкалини “ҳибсга олди”. Бу ҳақда Mashable хабар бермоқда.

Шаҳарда йўловчилар юрадиган йўлакларда реклама жойлаштириш тақиқланган. Бу одамларга ҳалақит беради, деб ҳисоблашади. Маҳаллий амалдорнинг айтишича, ресторан раҳбарияти бу борада бир неча бор огоҳлантирилган. Аммо улар бунга писандсизлик билан қараган.

Полиция ходимлари ҳайкални олиб кетишган, ундан фақат аойафзаллари қолган холос. Бир полиция ходимининг сўзига кўра, ресторан раҳбарияти қачонки ўз айбини тан олсагина, улар ҳайкални қайтариб беришлари мумкин.