Жаҳон | 22:56 / 15.04.2016
1626
1 дақиқада ўқилади

Испания соҳиллари яқинида 50 дан кўпроқ қочқин қутқариб қолинди

Испанияда фавқулодда вазиятлар бўйича маҳаллий хизмат Европа қирғоқларига қайиқда етиб олмоқчи бўлган 54 нафар ноқонуний муҳожирни қутқариб қолди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, қайиқ Малагадан жанубга томон 58 км узоқликда аниқланган.

Қизил Хоч Халқаро қўмитаси маълумотларига кўра, қутқариб қолинганлар орасида 42 эркак, 6 аёл, жумладан 3 нафар ҳомиладор аёл бўлган.

Шифохонага совқотиш аломатлари билан 2 эркак ва 3 аёл етказилган.

Қутқарув хизматига қайиқ ҳақидаги хабар божхона хизматининг патруль вертолёти томонидан берилган.