Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қалбаки Coca-Cola ва Fanta ичимликларини ишлаб чиқарган сохта “тадбиркор”лар қўлга олинди
СВОЖЖДЛҚК департаментининг Навоий вилоят бошқармаси ва Қизилтепа туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Султонобод” ҚФЙда яшовчи фуқаро Д.Эшқобилов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2015 йил 9 октябрда Навоий шаҳар “Ғалаба” шоҳ кўчаси 116-уйнинг олдида фуқаро Т.Олимовга қўлбола усулда тайёрланган елим идишлардаги 180 дона Coca-Cola ва 18 дона Fanta ичимликларини 676,8 минг сўмга сотган вақтда ушланиб, маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Бундан ташқари, қўлбола услубда тайёрланган Coca-Cola ҳамда Fanta ичимликларининг ишлаб чиқариш манбасини аниқлаш мақсадида фуқаро Д.Эшқобиловнинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, бу ердан қўлбола усулда тайёрланган 1,5 литр ҳажмдаги 110 дона елим идишларда Coca-Cola ичимлиги, 3 дона бўш елим идиш ва 5 дона ичимликни қадоқлашга мўлжалланган полиэтилен қопламаси топилди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузар “тадбиркор”ларга нисбатан суд ўзининг одилона ҳукмини эълон қилди.