Жаҳон | 12:40 / 15.04.2016
1041
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Доҳада ўтадиган нефть қазиб олувчи давлатлар йиғилишида иштирок этади

Қозоғистон 17 апрель куни Доҳада ўтадиган нефть қазиб олувчи давлатлар йиғилишида иштирок этади. Республика энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаев иштирок этади.

"Вазир Қатарда ўтадиган учрашувга қатнашиш учун парвозга тайёрланмоқда”, — дейилади матбуот хизмати берган маълумотда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш