Тожикистон президенти қизи сенаторликка номзод сифатида кўрсатилди
Тожикистон республикаси президенти Эмомали Раҳмоннинг қизи Озода Раҳмон Халқ депутатларининг сессия мажлисида муқобилсиз асос билан парламент юқори палатаси аъзолигига номзод сифатида кўрсатилди. Бу ҳақда Sputnik-Тожикистон нашри хабар тарқатди.
29 май куни мамлакатда парламент юқори палатаси учун муддатидан олдин сайловлар бўлиб ўтади. Унда марказий сайлов комиссияси томонидан истеъфога чиқарилган собиқ сенатор, президент ижро этувчи аппарати раҳбари Бахтиёра Худоёрзода ўрнига президент Эмомали Раҳмоннинг 38 ёшли қизи Озода Раҳмон тайинланади. Озода шу кунга қадар Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Парламент юқори палатасининг 33 нафаридан 25 нафари яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Қолган саккиз нафар аъзо Тожикистон президенти томонидан тайинланади.