Жаҳон | 21:53 / 15.04.2016
1175
1 дақиқада ўқилади

Японияда 7,1 балли зилзила рўй берди ва цунами хавфи юзага келди

Япония жануби-ғарбида бир неча марта кетма-кет зилзилалар рўй берди. Япония миллий метеорология бошқармаси маълумотига кўра, биринчи ер силкиниши кучи 7,1 баллни ташкил қилган.

Мамлакат жануби-ғарбига океандан цунами ёпирилиши хавфи юзага келган. Маҳаллий аҳолига имкон қадар қирғоқ ҳудудларини тарк этиш тавсия этилган.

Давомли зилзилалар туфайли Кумамото префектурасида электр таъминотида узилиш рўй берган.

Айни вақтда, зилзила талафотлари ва қурбонлар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.

14 апрель куни ҳам Кумамотода 6,5 балли зилзила рўй берган ва 9 киши ҳалок бўлиб, мингдан ортиқ киши жароҳатланганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш