Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:40 / 16.04.2016
1517
1 дақиқада ўқилади
Пхеньян ядро қуроли учун плутоний ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйиши мумкин
Хусусий сунъий йўлдошлардан бири томонидан олинган суратларга кўра, КХДР ядро қуроли яратиш учун плутоний ишлаб чиқаришни бошлаган ёки бошлаш арафасида турибди. Бу ҳақда 38 North сайти хабар қилмоқда.
Сунъий йўлдош томонидан олинган суратларда, Йонбендаги ядро иншооти, ядро чиқиндилари омборхонаси ва тажрибавий енгилсувли реактор ҳудудида ишлар жадал суръатларда олиб борилаётганини кўриш мумкин.
Бундан ташқари, иншоотга темирйўл орқали вагон-платформа келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, КХДР 15 апрель куни баллистик ракетасини муваффақиятсиз учирган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш