Жамият | 19:56 / 16.04.2016
1329
1 дақиқада ўқилади

Прагада полициячи рафиқаси билан ажрашгандан аччиқланиб 50 та автомобилни пачоқлади

Чехия пойтахти Прагада полициячи оммавий йўл-транспорт ҳодисаси уюштирди. 

Полиция подполковниги Карел Кадлец атайлаб 50 дан кўпроқ автомобилни пачоқлаб кетди. Кадлецнинг айтишича, ҳаммасига унинг собиқ рафиқаси айбдор: ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходими рафиқаси билан ажрашгандан аччиқланиб, шу тариқа ҳовуридан  тушган.

Экспертизанинг аниқлашича, полициячи воқеани содир этган вақтда маст ҳолатда бўлган. Бу воқеадан кейин у полициядан бўшатилди. Кадлец, шунингдек, автомобиль эгаларига етказилган зарарни ҳам қоплаб беради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш