Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:45 / 16.04.2016
1167
1 дақиқада ўқилади
Рим папаси Лесбосдан 10 нафар суриялик қочқинни олиб кетади
Рим папаси Франциск Грециянинг Лесбос оролига бориб, Суриядан келган 10 нафар қочқинни олиб кетади. Бу ҳақида Греция вазирлар маҳкамасининг манбасига таяниб, РИА "Новости" хабар беради.
У энг заиф гуруҳлардаги қочқинларни олиб кетиши тахмин қилинмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, бу рамзий қадам.
Аввалги хабарларга кўра, Европа иттифоқи ва Туркия муҳожирларни қабул қилиш бўйича келишиб олган бир пайтда, понтифик Лесбос оролига қочоқлар билан танишиш учун келганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш