Саудия Арабистони нефть қазиб олишни кунига 1 млн баррелга оширишга имкони борлигини маълум қилди
Саудия Арабистони нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 1 млн баррелга зудлик билан ошира олишини маълум қилди. Бу ҳақда валиаҳд шаҳзода ўринбосари Муҳаммад ибн Салмон маълум қилди, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.
Салмон Саудия Арабистони агар асосий иштирокчилар, жумладан Эрон ҳам рози бўлсагина нефть ҳажмини музлатишга рози бўлишини таъкидлаб ўтди.
Унинг айтишича, "агар улар истасалар" зудлик билан нефть қазиб олиш ҳажмини 6-9 ой ичида кунига 11,5 млн баррелдан 12,5 млн баррелгача оширишлари мумкин.
Агар Саудия Арабистони нефть саноатига инвестицияларни оширса, унда бу ҳажмни 20 млн баррелгача ҳам ошириши мумкин, деб қўшимча қилди Салмон.
"Мен биз кўпроқ нефть олишимиз керак, деб айтмоқчимасман, бироқ биз буни қила оламиз", деб айтди Салмон. Унинг айтишича, Саудия Арабистони кунига 20 млн баррелдан кўпроқ нефть қазиб ололмайди.