Спорт | 22:01 / 16.04.2016
1118
1 дақиқада ўқилади

"Терек" "Краснодар"дан мавсумда ўз майдонидаги биринчи мағлубиятига учради

Россия чемпионатининг 24-турида Грознийнинг "Терек" клуби ўз майдонида "Краснодар"ни қабул қилди ва мавсумда ўз майдонидаги биринчи мағлубиятига учради. Учрашув 0:1 ҳисоби билан меҳмонлар ҳисобига якунланди. Учрашувдаги ягона тўпни Фёдор Смолов киритди ва чемпионат тўпурарлари баҳсида пешқадам – "Спартак"нинг ҳужумчиси Квинси Промес билан тенглашди – энди иккала футболчи ҳисобида 13 тадан гол бор.

Россия Премьер-лигаси. 24-тур.
"Терек" — "Краснодар" — 0:1
Гол: Смолов, 44 (0:1).
Огоҳлантириш: Ахмедов, 90 (Краснодар)

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш