Жамият | 12:16 / 16.04.2016
2107
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 3 ёшли бола бувисини назоратчилардан ҳимоя қилди

Хитойлик 3 ёшли бола оиласининг ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини тўхтатишни сўраб келган назоратчилардан “агар уларга тегсангиз мен билан гаплашасиз”, деб ўз бувисини ҳимоя қилди.

Болакайнинг бу ғаройиб ҳаракати воқеани кузатиб турганлар томонидан тасвирга олиниб, тармоқга юкланган. Қуйидаги видеороликда ёш уйғур миллатига мансуб болача қўлига металл қувурни олиб, назоратчилардан бувисининг бизнесини тинч қуйишлигини талаб қилган.

Мазкур видео марказий Хитойдаги бозорлардан бирида тасвирга олинган. Назоратчилардан бири болакайнинг важоҳатини кўриб, орқага қайтган. Аммо бошқа назоратчи эса болани қўлидан ушлаб, тинчлантирмоқчи бўлган. Болакай эса уни рад этиб, ҳимояни давом эттирган.

Кўплаб тармоқ фойдаланувчилари болакай тарафида бўлиб, унинг бу жасурлигини олқишлашган.