Жаҳон | 17:22 / 17.04.2016
1819
1 дақиқада ўқилади

БМТ: Афғонистонда йил бошидан буён 161 бола ҳалок бўлди

БМТ миссияси Даниель Белль томонидан эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, 2016 йил бошидан бери олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар натижасида 161 бола ҳалок бўлган ва 449 бола жароҳат олган.

"Агар мамлакатдаги мактаблар, болалар боғчалари, турар жойлар ҳамда шифохоналар яқинида ҳарбий ҳаракатлар давом эттирилса ва портловчи қурилмалар ишлатилса қурбонлар сони ортаверади", дейилади ҳисоботда.

Ҳисоботга кўра, "Толибон" жангарилари қурбон бўлган ҳар 10 боладан 6 нафари ўлими учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.

Шунингдек, 2016 йилнинг дастлабки 3 ойида 600 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган ҳамда 1343 киши жароҳат олган.