Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:04 / 17.04.2016
1069
1 дақиқада ўқилади
Суриядаги парламент сайловларида 5 млн дан кўпроқ одам иштирок этди
Суриядаги парламент сайловларида 5 млн 85 минг 444 киши иштирок этди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Бу ҳақда Сурия марказий сайлов комиссияси раиси Ҳишам Аш-Шоир маълум қилди.
"Сурияда овоз бериш ҳуқуқига 8 млн 834 минг 994 киши эга бўлган, улардан 5 млн 85 минг 444 киши овоз берди", деб айтди Аш-Шоир.
Таъкидланишича, исталган номзод сайлов натижалари юзасидан 3 кун ичида шикоят қилиши мумкин.
Сурияда парламент сайловларида овоз бериш 13 апрелда якунланди. Парламент сайловларида 250 ўрин учун 3,5 минг номзод кураш олиб борди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш