Жамият | 20:44 / 18.04.2016
2103
1 дақиқада ўқилади

Америкалик собиқ қаллиғи узукни қайтаришдан бош тортгани учун унинг устидан судга шикоят қилди

Америкалик Филипп Лэнгер ўзининг собиқ қаллиғи Эшли Жей Чеслер 30 минг долларлик узукни қайтаришдан бош тортгани учун унинг устидан судга шикоят қилди. Бу ҳақда New York Post нашри хабар бермоқда.

Жуфтлик Нью-Йоркнинг Манхэттен туманидаги барлардан бирида танишган. Лэнгер 3 ойдан кейин ўзининг севгилисига турмушга чиқиш таклифини билдирган. У Чеслерга олмос ва ёқутли узук туҳфа қилган.

Бироқ қиз никоҳни бекор қилди. Узукни эса қайтариб бермади. Суд ҳужжатларида Лэнгернинг таъкидлашича, Чеслер штат қонунига кўра узукни қайтариб бериши керак.

Йигит узукни қайтаришни ёки унинг пулини тўлашни талаб қилмоқда.