Спорт | 22:18 / 18.04.2016
1816
1 дақиқада ўқилади
Англия футбол ассоциацияси Вардига қарши айблов қўйди
Англия футбол ассоциацияси «Лестер» ҳужумчиси Жейми Вардига қарши иш очди.
29-ёшли ҳужумчи Англия чемпионатининг 34-турида «Вест Ҳэм»га қарши кечган учрашудаги (2:2) ножўя хатти-ҳаракатлари учун жазоланиши мумкин.
Шунингдек, «Лестер» жамоаси раҳбариятига қарши ҳам шу ўйиннинг 83-дақиқасида жамоа дарвозасига пенальти белгиланганидан кейин футболчиларнинг ҳаракатларини назорат қилмагани учун айблов илгари сурган.
Футболчи ва клуб 21 апрель куни бу айбловларга жавоб бериши керак бўлади.
Варди ҳакамни ҳақоратлагани учун қўшимча дисквалификация билан жазоланиши мумкин