Фан-техника | 18:08 / 18.04.2016
1836
1 дақиқада ўқилади
Apple iPhone ишлаб чиқариш миқдорини пасайтиришда давом этмоқда
Apple компанияси сотув миқдори тушиб кетгани боис, жорий йилнинг иккинчи кварталида iPhone ишлаб чиқаришни камайтирди. Бу ҳақда Nikkei газетаси хабар бермоқда.
2015 йилнинг кузидан iPhone 6s ва iPhone 6s Plus смартфонларига бўлган талабнинг кескин тушиб кетиши натижасида, 2016 йилнинг биринчи кварталидан бошлаб, смартфонлар ишлаб чиқариш ҳажми пасайтирилди. Nikke газетасининг маълум қилишича, компания иккинчи кварталда ҳам шу сиёсатини қўллашда давом этган. Бундан ташқари, Apple ўзининг сўнгги флагмани iPhone SE смартфони орқали бу пасайишни қоплашга ҳаракат қилмаяпти.
Маълум бўлишича, ишлаб чиқаришнинг пасайиши аксессуарлар етказиб берувчи компаниялар фаолияти билан ҳам боғлиқ. Гап Japan Display, Sharp, Toshiba ва Sony ҳақда бормоқда.