Буюк Британия Ливияга 10 млн фунт стерлинг ажратди
Буюк Британия Ливияга иқтисодиётни тиклаш ва террорчилик билан курашиш учун 10 млн фунт стерлинг ажратди, деб маълум қилинди. Британия ташқи ишлар вазирлиги сайтида.
"Британия ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд ташрифи вақтида Ливиянинг миллий бирдамлик ҳукуматига 10 млн фунт стерлинг ажратилишини маълум қилди", дейилмоқда хабарда.
Таъкидланишича, бу маблағ ноқонуний миграция, контрабанда ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш учун 1,5 млн фунт стерлинг ҳамда террорчиликка қарши кураш учун 1,8 млн фунт стерлингни ҳам ўз ичига олади.
Аввалроқ Филип Хаммонд Ливияга эълон қилинмаган сафар билан келгани маълум қилинганди.
Хаммонд музокаралар давомида миллий бирдамлик ҳукумати раҳбари Фаёз ас-Сирожнинг Ливия халқи манфаати йўлида хавфсизлик, иқтисодиёт ва ижтимоий хизматларни тиклаш масалаларидаги саъй-ҳаракатларини маъқуллади.