Спорт | 16:20 / 18.04.2016
1799
1 дақиқада ўқилади
Данни жароҳат туфайли мавсум охиригача сафдан чиқди
«Зенит» жамоаси сардори Данни Россия чемпионатининг 24-турида «Спартак»ка қарши ўйинда олган жароҳати туфайли мавсум охиригача ўйинларда иштирок эта олмайди.
32 ёшли португалиялик футболчи тизза соҳасидан жароҳат олган. Бундан ташқари, унда тизза қисмидаги пайлар шикастлангани гумон қилинган.
Қайд этиш керакки, Данни бунгача ҳам икки марта ўнг тиззасида жиддий жароҳатни бошидан кечирганди.