Жамият | 15:24 / 18.04.2016
3743
2 дақиқада ўқилади

Муниса Ризаеванинг йўл қоидаларига зид равишда автомобиль бошқариши кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлди

Хонанда Муниса Ризаева қўлида гўдак билан машина бошқариб, ёмғирда сайр қилаётган суратини инстаграмдаги ўз саҳифасига жойлаштирганида сурат бир зумда мухлислар изоҳи ва саволлари билан тўлди.

Баъзилар Мунисага хуш кайфият тиласа, баъзилар эса “Бола билан эҳтиёт бўлинг, ЙПХ ходимларига фойдали бўлибди” каби изоҳлар қолдирди. Хусусан, “Даракчи” газетасининг айни шу ҳусусида чоп этган мақоласида таниқли хонанда Муниса Ризаеванинг йўл қоидасига зид ҳаракат қилаётгани, бу билан у қўлидаги бола ва ўзини хавф остига қўйгани ҳақида айтиб ўтилган.

Жумладан, бу борада Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артистлардан Райҳон Ғаниева, Алишер Файз, Сардор Раҳимхон каби санъаткорлар ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишган.

Орадан кўп ўтмай, хонанданинг инстаграммдаги саҳифасида ўзи томонидан бошқариб кетилаётган автомобиль видеоси ҳам пайдо бўлди. Роликдан шунга гувоҳ бўлиш мумкинки, Муниса Ризаева автомобиль бошқараётиб, хавфсизлик камарини тақишни унутган ёки истамаган. Бу ҳам ўз навбатида мавжуд йўл қоидаларига зид келади.