Жамият | 19:21 / 18.04.2016
1869
1 дақиқада ўқилади

Навоийда одам ўлдириб қўйган икки зўравон қўлга олинди

Навоий вилояти Кармана тумани ИИБ навбатчилик қисмига Тошкент маҳалласида икки зўравон бир кишини ураётгани тўғрисида хабар келиб тушди.

Ички ишлар идоралари ходимлари воқеа жойига етиб бориб, шу туманда яшовчи А.А. ва Б.С. маст ҳолда Ҳ.Комилжонни тўмтоқ жисм билан ураётгани устидан чиқишди. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.

Ходимлар зўравонларни қўлга олиб, жабрланувчига ёрдам беришга шошилишган. Лекин жабрланувчи олинган тан жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозир тергов ҳаракатлари давом этмоқда.