ОАВ: Нефть ишлаб чиқаришни музлатиб қўйиш Саудия Арабистони диққатни Эронга қаратгани туфайли амалга ошмади
Нефть қазиб чиқаришни тўхтатиш ғояси бу ғоя ташаббускори Саудия Арабистонининг Эрон иштирокисиз келишувга рози бўлмасли туфайли амалга ошмаган. Бу ҳақида Bloomberg агентлиги маълум қилди.
Хабарда айтилишишича, дастлаб Ар-Риёд битим имзолаш имконияти тўғрисида маълум қилганди, бироқ Доҳадаги музокараларда қатъий позицияда туриб олди ва ўзининг минтақавий рақиби иштирокисиз бу келишувни қўллаб-қувватлашдан бош тортди.
"Саудия Арабистонининг нефть сиёсати ҳаддан ташқари сиёсатлашиб кетди", - таъкидлади Energy Aspects'нинг катта аналитиги Амрита Сен.
Агентликнинг ёзишича, нефть қазиб чиқаришни тўхтатиш тарафдорлари Россия ва Ироқ нефтни рекорд даражада қазиб чиқаришди, шу боис битимнинг бекор бўлиши талаб ва таклиф мутаносиблигини кескин ўзгартирмайди. Учрашув якунларига кўра, нефть бозори муҳим сигнал олди: "яна ҳар бир давлат ўзи учун иштирок этади".
Россия энергетика вазири Александр Новак нефть қазиб олишни тўхтатиб қўйиш бўйича Доҳадаги музокараларнинг бундай якунланишига Эрон ва Саудия Арабистони сабабчи эмас деб таъкидлаган.
Нефть қазиб чиқарувчи мамлакатларнинг Доҳадаги учрашуви кўзда тутилган битимнинг имзоланмаслиги билан якунланди.
Учрашувда нефть нархини барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Доҳадаги учрашув нефть қазиб чиқариш даражасини октябргача музлатиб қўйиш билан якунланиши кутилганди.