Ўзбекистон | 15:59 / 18.04.2016
3391
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда янги таҳрирдаги "Бухгалтерлик ҳисоби тўғрисида"ги қонун қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов 2016 йил 13 апрелида "Бухгалтерлик ҳисоби тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Қонуннинг янги таҳрири 32та моддадан иборат.

Қонуннинг янги таҳририда бухгалтерлик ҳисоби тушунчаси уни юритиш қоидалари батафсил ёритилган. Барча хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерлик ҳисоби юритиш қоидаларига изоҳ берилган.

Қонунда кичик бизнес субъектларида соддароқ бухгалтерлик ҳисобини юритиш қоидалари, бухгалтерлик ҳисоби стандартлари асосида тартибга солиниши белгилаб қўйилган.

Янги қонунга мувофиқ, акционерлик жамиятлари, суғурта компаниялари, банклар, жамоат фондлари ва бошқа ташкилотлар, аудиторлик ҳисоботи билан бирга йиллик молиявий ҳисоботини, акционерлар умумий йиғилиши ёки бухгалтерлик ҳисоби субьектининг бошқа олий бошқарув органи йиллик мажлисидан 2 ҳафта аввал эълон қилиши шарт этиб қўйилган.