Покистонда гаровдаги 22 полициячини озод қилиш бўйича операция бошланди
Покистоннинг Ражанпур аҳоли пунктида (Панжоб провинцияси) хавфсизлик кучлари бўлинмалари 22 нафар полициячини озод этиш бўйича махсус операцияни бошлаган.
ТАСС агентлиги хабарига кўра, полициячилар жиноят дунёсида «Чотту» лақаби билан ном қозонган Ғулом Расул исм-шарифли шахснинг экстремистик гуруҳи томонидан гаровда сақланмоқда.
Жиноятчилар 6 нафар полициячининг ҳаётига зомин бўлишган, улар, агар мамлакат ҳукуматига қўйилган талаблари бажарилмаса, гаровдагиларнинг қолганини ҳам ўлдириш билан таҳдид қилган. Аммо ислом республикаси ҳукумати музокараларга киришишдан бош тортди.
Ражанпурга армия махсус бўлинмалари, шунингдек, бир нечта ҳужумчи вертолётлар етиб келди. Аввалроқ жиноятчиларга ультиматум эълон қилинган, агар улар 17 апрель куни охиригача ҳукуматга таслим бўлмаса, махсус бўлинмалар ҳужум бошлаши ҳақида огоҳлантирилган эди.
Синд дарёси бўйларидаги ҳудудда ўтказилаётган операцияда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва ИИВ қўшинлари ҳарбий хизматчиларидан 1,6 мингдан зиёд киши қатнашмоқда.
Ҳудудда яшовчи кишилардан ташқарига чиқмаслик сўралган.