Сотувда мусулмонлар ва насронийлар учун махсус iPhone смартфонлари пайдо бўлди
Caviar (дунёга машҳур брендларнинг дабдабали, люкс намуналарини ишлаб чиқаради) компанияси, диний эътиқодига кўра, телефондан фойдаланишни хоҳлаган мусулмон ва насронийларга имконият яратди. Компания қайта ишланган iPhone’ларни тақдим этди.
Caviar вакилларининг фикрича, уларнинг янги ижоди ҳеч кимнинг диний эътиқодини ҳақоратламаслигига ишонтирмоқда.
Янги тўплам икки хил намунада таклиф этилади. iPhone’нинг бирида Николай Чудотворец, иккинчи намунасида Маккадаги Масжидул Ҳаром тасвирланган.
Макка шаҳрига бағишланган телефон икки хил кўринишда бўлади, бири олтин қопламали бўлса, яна бири платина билан қопланади. Диний эътиқоди жиҳатидан олтин қопламали телефонни харид қилиш истагида бўлмаганлар, платинали телефонни харид қилишлари мумкин бўлади.
Олтин қопламали, 64 Гбли iPhone нархи 199 000 рубль (2990 доллар) этиб белгиланган бўлса, айни шундай телефоннинг платина билан ишлов берилгани 194 000 рубль (2915 доллар)га сотилади.