Спорт | 20:52 / 18.04.2016
1698
1 дақиқада ўқилади

«Тоттенҳэм» мураббийи «Арсенал» футболчисини ўзига ёрдамчи қилиб олмоқчи

«Шпор»лар жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоанинг ашаддий рақиби бўлмиш «Арсенал»нинг 34-ёшли испаниялик хавбекини ўзига ёрдамчи қилиб олмоқчи.

Почеттино ва Артета ўз вақтида (2000-йиллар бошида) «Пари Сен-Жермен» сафида бирга ўйнашганди.

«У менга ёқади, мен билан ишлаш унга ҳам маъқул келса керак. Сиз бизнинг «ПСЖ» билан боғлиқ тарихимизни билсангиз керак, ўшанда у 17 ёшда эди, мен жамоа сардори бўлганман.

Бизда дўстона муносабатлар сақланиб қолган», – дейди Почеттино.

Бундан аввалроқ, жорий мавсум якунида жамоа билан шартномаси якунланадиган Артета Хосеп Гвардиола бошқарувидаги «Манчестер Сити» жамоасида иш бошлаши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.