Варди ҳакамни ҳақоратлагани учун қўшимча дисквалификация билан жазоланиши мумкин
«Лестер»нинг АПЛ 34-турида «Вест Ҳэм»га қарши ўйинда қизил карточка олиб майдонни тарк этган ҳужумчиси Жейми Варди кейинги турда «Суонси»га қарши кечадиган ўйинни автоматик дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.
Шу билан биргаликда, ушбу 29-ёшли ҳужумчи спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари туфайли қўшимча дисквалификация билан жазоланиши мумкин, у ўзини симуляция учун майдондан четлатган ҳакам Жонатан Моссни ҳақоратлаган.
Варди ҳакамни ноҳақликда айблаган ва унинг юзига ўрта бармоғини ниқтаган ҳамда унинг шаънига ёмон сўзлар айтган. Агар Мосс ўйин рапортига Англия терма жамоаси ҳужумчисининг бу ҳаракатини киритса, Англия футбол ассоциацияси Вардига жазо қўллайди.
Варди «Вест Ҳэм»га қарши ўйинда ҳисобни очувчи гол муаллифи бўлганди. У АПЛнинг 34та учрашувида урган голлари сони 22тага етган ва у тўпурарлар рўйхатида Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм» ҳужумчиси) билан бир хил натижа кўрсатиб турибди.
АПЛ, 34-тур. «Лестер» «Вест Ҳэм»га қарши ўйинда очко йўқотди