Жаҳон | 11:02 / 18.04.2016
3008
1 дақиқада ўқилади

Хитойда ўлим жазоси берилишига сабаб бўладиган пора миқдори белгиланди

Хитойда Олий халқ суди ва Хитой халқ прокуратураси коррупция учун ўлим жазоси қўллашнинг аниқ тартиби бўйича бир тўхтамга келишди.

Синьхуа агентлиги хабарида айтилишича, эндиликда ноқонуний йўл билан ёки пора сифатида 460 минг доллардан ортиқ миқдордаги маблағни ўзлаштирган шахсларга нисбатан ўлим ҳукми чиқарилади.

Хитойда 2012 йилдан буён Си Цзиньпинь ҳукумати порахўрликка қарши кенг кўламли ҳаракатларни олиб бормоқда. Ўтган вақт ичида минглаб амалдорлар партия қоидаларини бузгани ва коррупция жинояти амалга оширгани учун жазоланган.

Расмий статистикага кўра, 2016 йилнинг январида 5459 нафар амалдорга жазо берилган. Комиссия маълумотларига кўра, 2015 йилда партия қоидаларини бузган 50 мингга яқин амалдорга турли даражада жазо берилган.