Жамият | 17:05 / 18.04.2016
2829
1 дақиқада ўқилади

Хитойда ишчилар "бульдозерлар жанги" ўтказишди

Хитойнинг Хэбей вилоятида ишчилар "бульдозерлар жанги"ни уюштиришди.

The South China Morning Post хабарига кўра, бу жанжал мижозлар учун рақобат ортида келиб чиққан. Аввалига икки рақиб фирманинг 2 ходими ўртасида даҳанаки жанжал келиб чиққан, кейин улар ўз техникалари воситасида мунозарани ҳал қилмоқчи бўлишган. Бу жараёнга уларнинг шериклари қўшилган.

Воқеа жойига полициячилар етиб келгач, зиддият бартараф этилган.