Ўзбекистон | 20:42 / 19.04.2016
1961
1 дақиқада ўқилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Теҳронга доимий юк парвозлари йўлга қўйилишини маълум қилди

2016 йилнинг 29 апрелидан бошлаб, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Кореан Эйр” билан ҳамкорликда Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрига доимий парвозларни амалга оширади. Парвозлар Теҳрондаги Имом Хомейний номли аэропортга ҳафтада икки кун — душанба ва жума кунлари, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Боинг-767-300BCF юк самолётлари томонидан амалга оширилади.

Бу тармоқнинг ишга тушиши “Навоий” халқаро аэропорти учун қўшимча имкониятларни яратиб беради. Бугунги кунда ушбу аэропортдан Франкфурт, Вена, Милан, Сарагоса, Тель-Авив, Дубай, Деҳли, Мумбай ва Сеулга юк парвозлари амалга ошириб келинмоқда.