Жаҳон | 14:07 / 19.04.2016
1890
1 дақиқада ўқилади

2015 йилда Қирғизистон армиясида 10 нафар ҳарбий ҳалок бўлган

Қирғизистон армиясида 2015 йил давомида 10 нафар, 2014 йилда 13 нафар ҳарбий хизматчиларнинг ўлим ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда бугун – 19 апрель куни “Кылым шамы” жамоатчилик фонди директори Азиза Абдурасулова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бундай фавқулодда ҳолатларга муаммолар тўғрисида ўз вақтида огоҳлантирмаслик ёки ҳал қилмаслик, масъулиятсизлик, совуққонлик сабаб бўлмоқда.

Қирғизистон Республикаси ҳарбий кучлари Бош штаби маълумотига кўра, 2015 йилда бир офицер ва бир аскар ўз жонига қасд қилган.

“Авваллари бу кўрсаткичлар баланд эди, сўнгги йилларда камайиш кузатилди. Барча далиллар бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув натижасида керак бўлса, мансабдор шахсларни хизматдан четлаштириш ва ҳайдаш чоралари кўрилади. 2015 йилда Бош штабнинг 15 нафар мансабдор шахслари (командир, начальник) муаммоларни ўз вақтида ҳал қилмаганлиги, олдини олмаганлиги сабабли ўз мансабидан четлатилган”, - дейилади Бош штаб маълумотида.