Жаҳон | 10:08 / 19.04.2016
1544
1 дақиқада ўқилади
АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси яқинида портлаш юз берди
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида портлаш юз берди. Портлаш содир бўлган ҳудудда АҚШ элчихонаси жойлашган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.
Америкаликлар элчихонаси хабарида айтилишича, портлаш элчихона биносига таъсир кўрсатмаган. Шунингдек, ҳудудда жойлашган НАТО штаби биносига ҳам зарар етмаган.
Портлаш юз берган кўча қалин тутун билан қопланган.
Ҳозирча портлаш сабаблари ва бошқа тафсилотлар аниқланмаган. Шунингдек, қурбонлар ва жабрланувчилар ҳақида маълумотлар йўқ.