Жамият | 15:31 / 19.04.2016
1967
1 дақиқада ўқилади

Автобус ҳайдовчиси ўз тўйини автобусда ўтказди

Россиянинг Воронеж туманида яшовчи автобус ҳайдовчиси турмушга чиқди. У ўз тўйини ўзи ҳайдайдиган автобус салонида нишонлади. Бу ҳақда “Моё Online” хабар берган.

28 ёшли Жанна Волгина шаҳарда қатновчи “14в” автобус йўналишида ишлайди. У ўзининг бўлажак турмуш ўртоғи Константин Лепёхин билан 2015 йилнинг 9 май куни танишди.

Тўйни автобус салонида нишонлаш фикри Волгинанинг дўсти ва ҳамкасбларидан чиқди. Ёшлар бу фикрга қўшилган ва ўзлари автобус салонини безатишган.