Жамият | 21:19 / 19.04.2016
4750
2 дақиқада ўқилади

Бектемир туманида "Ихтисоcлаштирилган бўш (вакант) иш ўринлари ярмаркаси” бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар Меҳнат бош бошқармаси ҳамда Бектемир туман хокимлиги томонидан, 2016 йилнинг 15 апрель куни масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда "Ихтисоcлаштирилган бўш (вакант) иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, аёллар, ёшлар, чет элдан қайтиб келган меҳнат мигрантлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш, оилаларнинг моддий шароитларини яхшилашга кўмаклашиш ва корхоналарни керакли кадрлар билан таъминлаш мақсадида ҳудудий прокуратура органлари, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши ҳамда касб-ҳунар коллежлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 32 корхона-ташкилотлар бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Бўш иш ўринлари ярмаркасига асосий иш берувчи корхоналардан Ўзбекистон бадиий жамоалар дирекцияси, Ҳалқ банкининг филиали, Ўзбекистон миллий банкининг туман филиали, Тошкент шаҳар Давлат ветеринария бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ Тиббиёт бўлими иш ўринлари билан иштирок этишди.

Тадбир доирасида ташкилотчилар ва мутахассислар томонидан фуқаролар билан меҳнат қонунчилиги, уларнинг ҳуқуқий билимини ошириш борасида суҳбатлар ўтказилди.