Спорт | 08:29 / 19.04.2016
1648
1 дақиқада ўқилади

Деле Алли АПЛ тарихида бир мавсумда 10та гол урган энг ёш яримҳимоячи бўлди

«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Деле Алли АПЛнинг 34-турида «Сток Сити»га қарши учрашувда дублга эришди.

Шу тариқа, Алли АПЛнинг ушбу мавсумидаги голлари сонини 10тага етказди ва лига тарихида бундай натижага эришган энг ёш ҳужумчига айланди. Яримҳимоячи бу натижасига 20 ёшу, 7 кунлигида эришди.

Мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзод ҳисобланадиган Алли бу мавсумда 32та ўйин ўтказиб, 10та гол уриб, 11 голли узатма амалга оширди.