ЕИ ўз маблағлари ҳисобидан 10 млрд еврони қочқинлар эҳтиёжи учун сарфлаган
Европа Иттифоқи қитъага кириб келаётган қочқинларнинг турли эҳтиёжлари учун 10 млрд евродан ортиқ маблағ сарфлаган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар тарқатди.
Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер ПАСЕ (ЕИ парламент ассамблеяси) йиғилишида шундай маълумотларни ошкор қилган.
Ушбу маблағлар муҳожирларни жойлаштириш ва уларга ёрдам кўрсатиш ишларига сарфланган.
«Бугун эрталаб, Қизил Хоч ва Қизил Яримой жамиятлари, Халқаро муҳожирлик ташкилоти ва бошқа шу каби тузилмалар эҳтиёжларига яна маблағлар ўтказилди. Лойиҳалар эса, суриялик қочқинларнинг энг жиддий эҳтиёжларини қамраб олади, хусусан, уларни қабул қилиб, жойлаштириш имконини берувчи инфраструктура лойиҳалари ҳам шулар жумласига киради», — деган Жан-Клод Юнкер.
ЕС Frontex чегараолди агентлиги маълумотларига кўра, 2015 йили ЕИга 1,8 млн муҳожир кириб келган.