Спорт | 09:32 / 19.04.2016
1551
2 дақиқада ўқилади

Фабио Капелло: «Барселона»га Пуйол каби сардор етишмаяпти»

Ўз вақтида «Реал»да ишлаган италиялик мураббий Фабио Капелло «Барселона» жамоасида юзага келган инқироз даври ҳақида ўз муносабатини билдириб ўтди.

«Бу мавсумда «Барселона» жамоаси рақиблари камбэк амалга оширишди. Каталонияликлар ҳам кўп очко йўқотиб юборишди ва ўзларини қийин вазиятга солиб қўйишди.

Мен «Реал»да ишлаган вақтимда (2006/07 йиллар мавсуми - таҳририят), биз уларни охирги тургача қадамма-қадам таъқиб қилиб, етиб олгандик.

Жамоага нима бўлаётганини тушунтириш қийин, лекин «Барселона» ҳам жисмонан, ҳам руҳат ўзини тиклай олади.

Лекин менимча, жамоага Пуйол каби сардор керак, у жамоани йиға оларди. Баъзида мураббий нималардир қилишга уринади, аммо кийим алмаштириш хонасида ҳақиқий етакчи бўлмаса, ҳеч ишдан фойда йўқ.

Бу мавсум аввалида «Ювентус»да муаммолар пайдо бўлган вақтда керакли ишни Буффон ва Кьеллини каби тажрибали футболчилар ўз зиммаларига олишди. Натижада вазият тубдан яхшиланди», – дейди Капелло.