Истанбул полицияси "Фенербаҳче" жамоаси вакилларини келишилган учрашувларда гумон қилиб ҳибсга ола бошлади
Истанбул полицияси "Фенербаҳче" жамоаси раҳбарияти аъзолари ва бир неча футболчиларини келишилган учрашувлар ўтказишда айблаб, ҳибсга олди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.
Қайд этилишича, полиция жами 64 нафар кишини келишилган учрашувларга алоқадорликда гумон қилиб қўлга олган, шундан 38 нафари "Фенербаҳче" жамоаси вакиллари саналишади. Ҳибсга олинганлар орасида бир собиқ полициячи, журналист ва адвокат бор. Улар ўзгаларнинг телефон қўнғироқларини ноқонуний равишда тинглашда айбланади.
2011 йилда "Фенербаҳче" Туркия чемпионати доирасида келишилган учрашувлар ўтказилгани бўйича текширувлар доирасида ЕЧЛдан четлаштирилганди. Туркия полицияси ўшанда 30 нафарга яқин кишини қўлга олганди. Улар қаторида жамоа президенти Азиз Йилдирим, вице-президент Секип Мостурўғли ҳамда футболчилар Эммануэль Эменике ва Сезер Озтюрк ҳам бўлиб, кейинчалик уларнинг барчаси оқланганди.