Жаҳон | 20:15 / 19.04.2016
1625
1 дақиқада ўқилади
Истанбулда немис журналисти ушланди
Истанбул аэропортида турк хавфсизлик хизматлари ARD телекомпаниясининг немис мухбири Фолькер Швенкни ушлашди, деб хабар бермоқда SWR телерадиокомпаниясига иқтибос келтирган ҳолда Deutsche Welle нашри.
Маълум қилинишича, Швенк Туркияга Сурия чегарасига етиб олиш учун кирмоқчи бўлган. Швенк чегарада суриялик қочқинлар билан суҳбатлашмоқчи бўлган.
Журналистга ушланиши сабаблари тушунтирилмаган. Айни вақтда у аэропортнинг депортацион хонасида ушлаб турилибди.
Бу воқеа ҳақида Германия ташқи ишлар вазирлиги ва Германия элчихонасига хабар берилган.