Спорт | 08:44 / 19.04.2016
1901
2 дақиқада ўқилади

Жокович ва Уильямс Laureus талқинига кўра йил спортчилари деб топилди

Берлин шаҳрида Laureus спорт академиясининг спортчилар учун мукофотларни топшириш маросими ўтказилди.

Йилнинг энг яхши эркак ва аёл спортчиси номинациясида мос равишда дунёнинг биринчи рақамли теннисчилари Новак Жокович ҳамда Серена Уильямс ғолиб бўлишди.

Сербиялик Жокович қаторасига иккинчи маротаба ушбу нуфузли совринни қўлга киритди. Америкалик Серена Уильямс эса учинчи бор соврин соҳибаси бўлди. У 2003 ва 2010 йилларда ҳам Laureus мукофотига лойиқ кўрилган эди.

Laureus World Sports Awards.
«Энг яхши Action-спортчи» — Ян Фродено (Германия), триатлон
«Йил кашфиёти» — Жордан Спайет (АҚШ), гольф
«Йил қайтиши» — Дэн Картер (Янги Зеландия), регби
«Аср ютуғи» — Ники Лауда (Австрия), «Формула-1»
«Йилнинг энг яхши ногирон спортчиси» — Даниэль Диас (Бразилия), сузиш
«Спорт ва эзгулик» — Moving the Goalposts (Кения), аёллар футболи
«Йил жамоаси» — Регби бўйича Янги Зеландия жамоаси
«Спорт қалби» — Йоҳан Кройфф (Нидерландия), футбол — вафот этган
«Йилнинг энг яхши аёл спортчиси» — Серена Уильямс (США), теннис
«Йилнинг энг яхши эркак спортчиси» — Новак Джокович (Сербия), теннис.