Кобулда яна бир портлаш содир бўлди
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида куннинг иккинчи ярмида яна бир портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.
Айни вақтда теракт тафсилотлари ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Бундан олдинроқ, куннинг биринчи ярмидаги биринчи теракт туфайли ҳалок бўлганлар сони 28 нафарни ташкил қилгани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек 327 киши шу теракт туфайли жароҳатланган.
19 апрель кунининг биринчи қисмида Афғонистон пойтахти Кобул марказида, АҚШ элчихонаси жойлашган ҳудудда рўй берган автомобилган ўрнатилган портловчи қурилма орқали амалга оширилди.
Портлаш шаҳар марказидаги Пул-э-Махмуд Хан туманида содир этилди. Ҳудуддаги АҚШ элчихонаси ёнида НАТОнинг Афғонистондаги миссияси бош қароргоҳи жойлашган.
Ҳужум учун жавобгарликни толибонлар ўз зиммасига олган.