Жаҳон | 11:09 / 19.04.2016
1708
1 дақиқада ўқилади

Кобулдаги АҚШ элчихонаси яқинидаги портлаш туфайли қурбон бўлганлар борлиги маълум қилинди

Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг маълум қилишича, мамлакат пойтахти Қобул шаҳри марказида юз берган навбатдаги портлаш оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар бор. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

Қурбонлар ва жароҳатланганларнинг аниқ миқдори келтирилмаган.

Бу ҳужум Афғонистон хавфсизлик агентлиги офисига қаратилган бўлгани айтилмоқда.

Президент саройи бу ҳужумни қоралаб, ўз "афсусини билдирган".

Бундан олдинроқ, шаҳардаги АҚШ элчихонаси яқинида портлаш юз бергани хабар қилинганди.

Гувоҳлар узоқдан элчихона жойлашган ҳудуд осмонида қалин тутун ҳосил бўлганини кўришган.