Спорт | 16:46 / 19.04.2016
1652
1 дақиқада ўқилади

Марсел Десайи: «Зиданни яхши кўраман, бироқ «Атлетико» ва «Манчестер Сити» ЕЧЛ финалида ўйнашга муносиброқ»

Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Марсел Десайи Европа чемпионлар лигаси финалида Мадриднинг «Атлетико» ва Англиянинг «Манчестер Сити» жамоалари иштирокидаги ўйинни кўришга қарши эмаслигини билдириб ўтди.

«Мен ҳозирда «Реал»ни бошқараётган Зиданни яхши кўраман. Аммо «Атлетико» ва «Манчестер Сити» ҳам финалда ўйнашга муносиб бўлган жамоалар. «Атлетико» чемпионлар лигаси финалида ўйнашга улгурди, «Манчестер Сити» эса — йўқ», — дея Десайидан иқтибос келтиради Bernabeu Digital.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» «Манчестер Сити» билан дастлабки учрашувни 26 апрель куни меҳмонда ўтказади. Жавоб учрашуви 4 майга белгиланган. «Атлетико» эса 27 апрель куни ўз уйида «Бавария»ни қабул қилса, иккинчи учрашув 3 май куни Германияда бўлиб ўтади.