Метастазлар ҳосил қилишнинг янги усули кашф қилинди
Олимлар аввал номаълум бўлган метастазлар - саратон ҳужайраларининг кўп ҳужайрали кластерларининг пайдо бўлиш сабабини топишди. Бу ҳақида Proceedings of the National Academy of Sciences журналига асосланиб Газета.ru нашри маълум қилди.
Метастазлар саратоннинг 90 фоиз ўлим билан тугашига олиб келади. Метастазларнинг пайдо бўлишида қонда айланиб юрувчи алоҳида саратон ҳужайралари иштирок этади, деб ҳисобланарди. Кўп ҳужайрали бирикмалар олимларга тор капиллярлардан ўтиб, узоқдаги органларга етиб бориши учун ҳаддан ташқари катта туюларди.
Ҳарвард тиббиёт мактаби ходимлари инсон капиллярларига монанд микрофлюид қурилмалардан фойдаланишди ва саратон ҳужайраларининг кўп ҳужайрали кластерлари улардан муваффақиятли ўтишига гувоҳ бўлишди. Олимларнинг фикрича, бу кластерларнинг ўсимта тарқалишида қатнашишини исботлайди.